Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ер токини етиштиришнинг устунликлари ва камчиликлари

23/Dekabr/2024 06:44
  1531

Ер токи – симбағазсиз.Ўзбекистондаги токзор майдонларининг асосий қисмини ер токи ташкил қилади. Тупроқ унумдорлиги ўртача бўлганлиги сабабли токда кучли ўсиш кутилмаслиги (новдаларнинг ўсиши 70–80 см бўлганда ўсишдан тўхтайди), сув танқислиги (кичик ҳажмдаги ток кам сув талаб этади) ҳамда симбағаз ўрнатишга моддий имкониятлар чегараланганлиги (устун, сим) ер токининг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Ер токини ташкил қилиш ва ўстириш кўп маблағ талаб этмайди. Шу билан бирга бу усул бир қатор камчиликларга ҳам эга. Кесиш, хомток қилиш, қатор ораларини юмшатиш, ён илдизларини чеканка қилиш, ўғитлаш, бегона ўт ва зараркунундаларга қарши механик ва кимёвий воситалар билан курашиш ишларини амалга ошириш қийинлиги ҳамда механизациядан фойдаланиш имконияти амалда йўқлиги ер токининг асосий камчиликларидан ҳисобланади. Бундан ташқари, бу усулдаги токзор касалликка тез чалинади ҳамда бундай майдондан ҳосилни йиғиштириб олиш мураккаб бўлади. Натижада, ялпи ҳосилнинг камайиши ва маҳсулот таннархининг ортишига сабаб бўлади. Ҳозирги вақтдаги замонавий қишлоқ хўжалигини юритиш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ер токни симбағазларга кўтариш катта аҳамиятга эга. Ер токи маҳаллий иқлим шароити ва қишлоқ хўжалигини юритишнинг турларига боғлиқ равишда паст бўйли дарахт ёки бута шаклида ўстириш мумкин.

 21.png (1.27 MB)

Манба: Абдуллаев Р. ва бошқалар (2013) Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси. Тошкент, «Sharq».

Улашиш: