Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Бир йиллик гулларнинг қўлланилиш мақсадига кўра гуруҳланиши

22/Dekabr/2024 22:56
  1403

Барча бир йиллик ўсимликлар ишлатилиши буйича бир неча гуруҳларга бўлинади:

1. Чиройли гулловчи бир йилликлар — турли гулли композицияларни тузиш учун клумбалар, рабаткалар, миксбордерлар, гуруҳли экиш, кесиш учун ва ҳоказо. Уларнинг катта қисми гуллаш давомийлиги, гуллар ёки гулбаргларнинг ёрқинлиги ва шакли учун қадрланади.

2. Чирмашувчилар — вертикал кўкаламзорлаштириш учун деворлар, айвонлар, ишкомлар, равоқлар, пирамидалар, устунлар ва ҳоказо.

3. Қуруқ гуллар — гулбарг баргчалари қуруқ, ёрқин ранглидир. Бу ўсимликларнинг катта қисми қишки гулдасталарни ясаш учун қўлланилади.

4. Гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар — «гиламлар» ва манзарали композициялар яратиш учун (клумбалар, рабаткалар ва бошқалар).

5. Баргли манзарали ўсимликлар — амарант, гречиха, манзарали карам, ёзги кипарис, канакунжут, каноп, маккажўхори, лаватера, лебеда, мангольд, паслен, перилла, эрмон ва бошқалар. Кичик гуруҳлар ва ягона ўсимлик кўринишида экиш учун қўлланилади. Кохич осон кесилади, бу эса ундан турли шаклдаги паст манзарали тўсиқлар ёки солитерлар ясаш имконини беради. Перилладан — яшил баргли шойигуллар атрофида баланд тўққизил хошиялар ҳосил қилинади ёки ёрқин гулловчи паст бир йилликлар учун фон яратилади.

6. Тувак ўсимликлари, ёз вақтида очиқ ерда қўлланилади — минтаца пеларгонияси, тугунакли бегония, гелиотроп ва бошқалар.

Манба: Бўриев Ҳ., Абдураҳмонов Л., Жононбекова А. (1999). Гулчилик. Тошкент, «Меҳнат».

Улашиш: