Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хонаки гулларни парваришида нималарга эътибор қилиш лозим?

22/Dekabr/2024 17:41
  2285

Гулчиликка қизиққанларга қуйидаги оддий қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз:

1. Гулнинг узоқ яшаши унинг қай даражада ёруғ кўришига, қуёш нуридан қувват олишига боғлиқ. Гул сўзсиз равишда деразада ёки ёруғга яқин махсус токчада туриши керак. Гул япроқлари сарғайиб, сув қуйсангиз ҳам ночорлашининг бирдан-бир сабаби қуёш нурининг етарли бўлмаганидандир. Юрган-турганда гулнинг баргаларига тегмай, ўсишига ҳалақит қилмайдиган қулай бурчакка жой тайёрлаш керак.

2.  Гулнинг ҳам инсон сингари иммунитети пасаяди, кучсизланади. Кичик гулларнинг тупроғини 1-2 йилда, катта гулларнинг тупроғини 3-4 йилда бир марта алмаштириб туриш керак. Негаки гул ўсган сари тупроқдаги фойдали орзуқалар камаяди, деярли йўқолади. Хона гулларининг тупроғига 1-2 ойда бир марта махсус минерал ўғитлар солиб туриш керак.

3.  Гулни қайта ўтқазишни билишда унинг ҳиди ҳам ёрдам беради. Сув қуйишда унинг шохини ҳидлаб кўринг, агар нохуш ҳид келаётган бўлса, тупроқнинг устки қатлами оқара бошласа, дарров бошқа қаттароқ идишга ўтқазинг.

4.  Хона гулларининг тупроғини алмаштиришга қулай давр: февраль-март-апрель ойлари ҳисобланади. Кўчирадиган гулга 3 кун сув қуйманг. Шунда тупроқ тувакдан осон ажралади. Гулнинг томири билан ажратиб олган тупроқни сувга ботириб, юмшатиб оласиз, томири тупроқдан бўшаганда кенгроқ бошқа гул тувакка ўтқазасиз.

5.  Баҳорда хона гулларини қишдагига қараганда икки марта кўпроқ суғориш керак. Сопол идишда ўсган гуллар бошқа материалдан ясалган туваклардаги гулларга нисбатан кўп сув талаб қилади.

6.  Агар гулнинг япроқларини оқ ёки сарғиш рангдаги унсимон доғ босаётган бўлса, 1 чой қошиқ содани 100 миллиграмм сувга аралаштириб гулга сепиш керак. Бу усулни 10 кун такрорлаш керак. Гулни ўта нам ёки иссиқ ерда ўстирмаганингиз маъқул. Бундай вақтда гулга замбуруғ (грибок) касаллиги илашиши мумкин.

7.  Ётоқхонага барги катта гулларни қўйиб бўлмайди. Сабаби кундузи улар кислород ажратиб чиқаргани билан тунда уларни қайта сўриб олади. Шу боисдан барги катта, чиройли гулларни меҳмонхона, кам ўтириладиган хоналарга қўйган маъқул. Одам дам оладиган ёки ётадиган хонага қўйишга алоэ гули энг маъқулидир. Бундан ташқари ухлайдиган хонада кичкина фиалка ёки бегония сингари гулларни ўстирса бўлади.

8.  Аксарият уй гуллари бошқа давлатлардан келтирилган. Айрим гуллар қуёш нурини ёқтирса, баъзиси сояда ўсишни ёқтиради. Баъзиси сувни севса, айримлари кўп сув қуйилса чириб кетади. Шунинг учун ҳар бил гулни парваришлашда, унинг характерини билиш керак.

Шуҳратбек Само, Maslahatim.uz”

Улашиш: