Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Исмалоқ етиштириш ҳақида...

22/Dekabr/2024 20:58
  1628

Исмалоқ-бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8–10 та баргдан иборат тупбарг ва ўтсимон тик поя чиқаради.

Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига киради. Уруғи 3 оС ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6–8 оС гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлгандан 25–40 кундан сўнг йиғиб олинади. Уруғи 90–100 кунда пишиб етилади.

Исмалоқни фақат битта – Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ боғ қатор орасига эрта баҳорда, сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50–60 см ва қаторлар орасини 15–20 см. дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15–20 кг уруғ, 2–3 см чуқурликка кўмилади.

Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат. Озиқ-овқатга ишлатадиган исмалоқ ягана қилинмайди. Исмалоқ 5–6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб ҳосили бир неча марта йиғиштирилади. Гулпоялар чиқарганда ҳосили терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига 10–15 т.

Манба:  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги портали

Улашиш: