Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мева-сабзавотчилик соҳасини қўллаш учун берилаётган солиқ ва бож имтиёзлари

22/Dekabr/2024 21:17
  1447

Sof.uzнинг хабар беришича, Адлия вазирлигининг телеграм каналида сўнгги даврда Ўзбекистонда қабул қилинган, қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга қаратилган қонунлар-ҳужжатлар доирасида амалга оширилган бир қатор чора тадбирлар ҳақида айтиб ўтилган.

Хусусан, 2018 йилнинг 1 январидан:

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ташкилотлар даромадига, воситачи ташкилотлари учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ солган ҳолда, мукофот суммасидан ягона солиқ тўлови тўлаш ҳуқуқи берилди;

2018 йилнинг 1 апрелидан:

Бир мева-сабзавот кластери ичида сотиладиган маҳсулотдан қўшимча қиймат солиғи ва мақсадли фондларга мажбюурий аратмалар ундирилмайди;

2021 йил 1 январига қадар:

Уруғ, кучат, пайвандтаг етиштирувчи ва уларни етказиб берувчи ташкилотлар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод этилди;

Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар, мнерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий иссиқхоналар – божхона тўловларидан озод қилинди;

Шунингдек, мева-сабзавотларни ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ҳам божхона тўловлари ва йўл жамғармасига тўланадиган йиғимлардан озод этилди.

Манба:  Sof.uz

Улашиш: