Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Гилос пайвантаглари ҳақида фойдали маълумотлар

21/Dekabr/2024 07:54
  1517

Аксарият мевали дарахтлар талаб қилинаётган навни (пайвандус) унга мос келувчи пайвандтакка (дарахтнинг илдиз қисми) пайванд қилиш орқали ҳосил қилинади. Пайвандтак етилган дарахтларнинг ҳажмини назоратга олишга ёрдам беради. Қуйида ўсиб борувчи тартибда гилос учун мўлжалланган пайвандтаклар келитирлган.

Маълумотномада келтирилган дарахтлар ҳажми тахминий, етилган даратнинг ҳажмига пайвандтакдан ташқари, тупроқ шароити, пайвандуснинг ўсиш суръати ва об-ҳаво шароитлари ўз таъсирини ўтказади.

Пакана (Карлик) Ярим пакана (Полу карлик) Жуда катта (Vigorous)
Гисла 5 (Gisela 5) Кримск 6 (Krymsk 6) Кримск 5 (Krymsk 5) Гисла 6 (Gisela 6) Колт (Colt) Кримск 7 (Krymsk 7) Махейлеб (Mahaleb) Маззард F12/1 (Mazzard)

Гисла 5 (Gisela 5)

Пакана (карлик)

Гисла 5 пайвантаги томорқа ва тижорат учун мўлжаллан боғларда жуда кенг тарқалган пайвандтаклардан бири ҳисобланади, айниқса Европада. Ушбу пайвандтакнинг олма учун мўлжалланган М26 ёки М9 пайвандтакларига қиёслаш мумкин.

Ҳажми: 3 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 3 - ёшида
Экиш масофаси: 3/4 х 2 метр
Қозиққа бўлган талаб: Вақтинчалик қозиқ ёки муқим шпалер тизими талаб қилинади.
Авфзалликлари: Европа боғлари ёки пакана боғларни ҳуш кўрувчилар учун энг яхши пайвандтак.
Камчиликлари: 1. Ун шудрингига бир оз мойиллиги бор.  2. Бактериал куйиш касаллигига бир оз мойиллиги бор.  3. Қон битига мойил.
Тавсия қилинган шакл: Кичик гужум, Марказий лидер
Талаблар: 1. Сувни яхши ўтказувчи тупроқ.   2. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш.   3. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.

Кримск 6 (Krymsk 6)

Ярим пакана (полукарлик)

Нордон гилос (Prunus cerasus) навларидан яратилган. Ушбу пайвандтакда ўстирилган дарахт ҳажми F12/1 пайвандтагида ўстирилган дарахт ҳажмининг 75%ни ташкил қилади, Кримск 5 пайвандтагидан бир оз кичик ҳажмдаги дарахт ҳосил қилади, Гисла 6 пайвандтаги билан деярли бир ҳил.

Ҳажми: 4 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 3 - ёшида
Экиш масофаси: 4 х 4 метр
Қозиққа бўлган талаб: Вақтинчалик қозиқ талаб қилинади.
Авфзалликлари: 1. Совуққа чидамли.   2. Бошқа гилос пайвандтакларига нисбатан иссиқ ҳудудларга яхши чидамли.   3. Аксарият тупроқларда яхши ўсади, намлик туриб қолувчи тупроқларга ҳам бир оз чидамли.
Тавсия қилинган шакл: Кичик гужум, Марказий лидер, Очиқ ваза.
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш, Гисла 5 сингари эмас.   2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.

Гисла 6 (Gisela 6)

Ярим пакана (полукарлик)

Гисла 5 пайвандтагига ўхшаш сифатлари бор, лекин оғир тупроқ шароитларига мослашувчан. Ушбу пайвандтакда ўстирилган дарахт ҳажми F12/1 пайвандтагида ўстирилган дарахт ҳажмининг 75%ни ташкил қилади. Олма учун мўлжалланган ММ106 пайвандтаг билан деярли бир ҳил.

Ҳажми: 4 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 3 - ёшида
Экиш масофаси: 4 х 4 метр
Қозиққа бўлган талаб: Вақтинчалик қозиқ талаб қилинади
Авфзалликлари: 1. Гисла 5 пайвандтагига жуда яқин, лекин дарахт ҳажми бир оз каттароқ бўлади.  2. Ун шудринги касаллигига бир оз чидамли.  3. Пайвандусни тезроқ ҳосилга киришга ундайди.
Камчиликлари: 1. Бактериал куйиш касаллигига бир оз мойиллиги бор.  2. Қон битига мойил.
Тавсия қилинган шакл: Кичик гужум, Марказий лидер, Очиқ ваза
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш, Гисла 5 сингари эмас.  2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.  3. Сувни яхши ўтказувчи тупроқларни талаб қилади

Кримск 5 (Krymsk 5)

Ярим паканадан бир оз жадалроқ

Совуққа чидамли янги пайвандтак, айниқса Россия учун. Махейлеб пайвандтагига яқин. Ушбу пайвандтакда ўстирилган дарахт ҳажми F12/1 пайвандтагида ўстирилган дарахт ҳажмининг 80%ни ташкил қилади ва Гисла 6 пайвандтагига жуда ўхшаш. Жуда кенг тарқалмоқда.

Ҳажми: 4-5 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 4 - ёшида
Экиш масофаси: 5 х 4 метр
Қозиққа бўлган талаб: Талаб қилинмайди
Авфзалликлари: 1. Совуққа чидамли   2. Бошқа гилос пайвандтакларига нисбатан иссиқ ҳудудларга яхши чидамли.   3. Пайвандусни тезроқ ҳосилга киришга ундайди.
Тавсия қилинган шакл: Гужум, Очиқ ваза

Колт (Colt)

Ярим паканадан бир оз жадалроқ

Гилос дарахтлари учун яратилган биринчи жадал ярим пакана пайвандтак. Бу пайвандтакни олманинг MM111 пайвандтагига қиёслаш мумкин.

Ҳажми: 4 -5 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 4 - ёшида
Экиш масофаси: 5 х 5 метр
Қозиққа бўлган талаб: Талаб қилинмайди
Авфзалликлари: Илдиз бўғзи чириши касаллигига бир оз чидамли.   Бактериал чириш касаллигига бир оз чидамли.
Камчиликлари: 1.  Баъзи гилос навларини қабул қилмаслиги мумкин.  2. Оғир тупроқ шароитларига чидамсиз.   3. Қаттиқ совуққа чидамсиз.
Тавсия қилинган шакл: Гужум, Марказий лидер, Очиқ ваза
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш.   2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.   3. Сувни яхши ўтказувчи тупроқларни талаб қилади.

Кримск 7 (Krymsk 7)

Ярим паканадан бир оз жадалроқ

Россияда яратилган янги совуққа чидамли гилос пайвандтаги. Махейлеб пайвандтагига ўхшаш пайвандтак. Ушбу пайвандтакда ўстирилган дарахт ҳажми F12/1 пайвандтагида ўстирилган дарахт ҳажмининг 90%ни ташкил қилади.

Ҳажми: 4 -5 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 4 - ёшида
Экиш масофаси: 5 х 5 метр
Қозиққа бўлган талаб: Талаб қилинмайди
Авфзалликлари: 1. Совуққа чидамлилиги жуда яхши.   2. Турли шароитдаги тупроқларга мослаша олади, ҳаттоки сувни яхши ўтказмайдиган тупроқларда ҳам.
Камчиликлари: 1. Баъзи гилос навларини қабул қилмаслиги мумкин.  2. Оғир тупроқ шароитларига чидамсиз.   3. Қаттиқ совуққа чидамсиз.
Тавсия қилинган шакл: Гужум, Марказий лидер, Очиқ ваза.
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш.   2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.   3. Сувни яхши ўтказувчи тупроқларни талаб қилади.

Махейлеб (Mahaleb)

Жуда катта ва жадал ўсувчи пайвандтак

Махейлеб пайвандтаклари вируслардан тозаланиб ёввойи гилосдан (олча) ҳосил қилинган. Шу сабабдан унда ўстирилган дарахтлар ҳажми жуда катта бўлади, лекин Маззард пайвандтагидан бир оз кичик бўлади. Ушбу пайвандтакдан Европа ва Шимолий Америкада кенг фойдаланилади.

Ҳажми: 5 -6 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 5 – ёшидан бошлаб
Экиш масофаси: 7 х 6 метр
Қозиққа бўлган талаб: Талаб қилинмайди.
Авфзалликлари: 1. Турли шароитдаги тупроқларга мослаша олади.  2. Маҳаллий боғлардаги каби, яхши ўрнашган дарахт ҳосил қилади.   3. F12.1га нисбатан сувсизликка чидамлилиги яхшироқ.   4.  F12.1га нисбатан совуққа чидамлилиги яхшироқ.
Камчиликлари: 1. Мевасини териб олиш ва дарахтга ишлов бериш нарвон талаб қилади.  2. Об-ҳаво инжиқликлари ва қушлардан мевасини ҳимоя қилиш қийин.  3. Сув яхши ўтказмайдиган ва бостириб суғориладиган тупроқларга чидамсиз.
Тавсия қилинган шакл: Очиқ ваза
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш, Гисла 5 сингари эмас.   2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт. 3. Сувни яхши ўтказувчи тупроқларни талаб қилади.

F12/1 Маззард (Mazzard)

Жуда катта ва жадал ўсувчи пайвандтак

F12.1 пайвандтаклари вируслардан тозаланиб ёввойи гилосдан ҳосил қилинган ва одатда Маззард деб юритилади. Шу сабабдан унда ўстирилган дарахтлар ҳажми жуда катта бўлади. Ушбу пайвандтакдан Европа ва Шимолий Америкада кенг фойдаланилади.

Ҳажми: 6 метр
Ҳосилга кирувчи ёши: 5 – ёшидан бошлаб
Экиш масофаси: 7 х 6 метр
Қозиққа бўлган талаб: Талаб қилинмайди
Авфзалликлари: 1. Турли шароитдаги тупроқларга мослаша олади.   2. Маҳаллий боғлардаги каби, яхши ўрнашган дарахт ҳосил қилади.   3. Бактериал чириш касаллигига бир оз чидамли.
Камчиликлари: 1. Бошқа жадал ўсувчи гилос пайвандтакларига нисбатан совуққа чидамсиз.   2. Мевасини териб олиш ва дарахтга ишлов бериш нарвон талаб қилади.  3. Об-ҳаво инжиқликлари ва қушлардан мевасини ҳимоя қилиш қийин.   4. Сув яхши ўтказмайдиган ва бостириб суғориладиган тупроқларга чидамсиз (Махейлебга нисбатан бир оз чидамли).
Тавсия қилинган шакл: Очиқ ваза
Талаблар: 1. Мунтазам суғориш ва озиқлантириш, Гисла 5 сингари эмас.   2. Дарахт асоси атрофи бегона ўтлардан тоза тутилиши шарт.   3. Сувни яхши ўтказувчи тупроқларни талаб қилади.

Манба: mevazor.uz

Улашиш: