Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ток новдаларин чеканка қилиш ва баргларини сийраклаштириш

22/Dekabr/2024 20:14
  1341

Ток новдаларин чеканка қилиш. Бунда ток новдаларининг симбағазнинг юқориги симидан осилиб тушган учки қисми кесиб ташланади. Ўзбекистонда новдалар августнинг биринчи ярмида чеканка қилинади. Чеканка қилиш натижасида ток туплари ёруғлик ва ҳаводан яхши фойдаланади ва новдалар яхши пишади. Жуда қалин ўсиб кетган тупларни чеканка қилиш кераклиги, кўп йиллик тажрибалардан маълум. Агар ток симбағазга кўтариб ўстирилаётган бўлса, новдалари энг юқориги симдан 30 см баланддан кесилади.

Ток баргларини сийраклаштириш. Бу иш узум ғужумлари пишган вақтда узум шингилларига ёруғлик яхши тушиши ва улар орасига ҳаво яхши кириши ҳамда улар яхши ранг олиши учун амалга оширилади. Баргларини, кўп эмас, фақат узум бошларидан пастдагиларини ёки уларни соялаб қўйганларини юлиб ташлаш керак. Барглари кўп юлиб ташланса, узум бошларини офтоб уруши мумкин.

Манба: Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси – Тошкент: «Sharq», 2013.

Улашиш: