Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ток новдаларининг учини чилпишдан мақсад...

21/Dekabr/2024 06:32
  1411

Токнинг айрим навларининг гули жуда кўп тўкилиб кетиб, натижада узум бошлари сийрак ва енгил бўлиб пишади. Айниқса, иқлим шароити ноқулай келган йиллари ана шундай ҳолат рўй беради. Ток гуллаши даврида новдалари кучли ўсиб, кўп озиқ моддалари ўзлаштирилади. Шунинг учун ҳосил берувчи новдаларнинг учига озиқ моддалар тўлиқ бормайди. Новдаларнинг ўсиши учун озиқ моддаларнинг сарфланишини камайтириш мақсадида уларнинг учи чилпиб ташланади, яъни учки 1,5–2 см қисми синдириб, олиб ташланади. Шунда новдалар бўйига ўсишдан тўхтайди ва кўплаб озиқ моддалар тўпгулларга оқиб келади. Ток новдаларининг учи бевосита гуллаши олдидан ёки гуллай бошлаганда чилпилади, натижада ҳосили 15–20% ошади.

Манба: Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси – Тошкент: «Sharq», 2013.

Улашиш: