Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Асалари боқиш учун қандай жой бўлгани яхши?

21/Dekabr/2024 08:31
  1457

Асалари хўжалигини тинч, кучли шамол ва елвизаклардан ҳимояланган ерда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Агарда жой очиқ бўлса, хўжалик атрофида ўсимликлардан ҳосил қилинадиган иҳота экиш, боғ барпо этиш ёки девор ясаш (масалан, қамишдан) ҳақида ўйлаб кўришингиз керак.

Асалари хўжалигини катта сув ҳавзалари яқинида жойлаштириш керак эмас, чунки бу асал берадиган ўсимликлар ўсиши учун жой чекланганлигини билдиради. Шунингдек, асаларилар гул ширасини излаб сув ҳазваси устидан учиб ўтар экан, орқага қайтиш пайтида ҳалок бўлиши мумкин. Майда сув ҳавзалари, дарё ва ирмоқлар борлиги эса асалариларга ижобий таъсир кўрсатади.

Асалари хўжалиги учун жой зах бўлмаслиги керак, чунки захликдан асаларилар кўпроқ касалланади.

Асаларилар хўжалиги электр узатиш линиялари ва уяли алоқа базали станцияларидан узоқда жойлашган бўлиши керак. Бундан ташқари, хўжаликда уяли телефонлардан фойдаланишнинг ўзи мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу асалариларга ушбу жойда ҳаракатланишига халал беради.

Манба: Минзафаров М., Музафарова Н. Бошловчи асаларичилар учун асаларичилик.

Улашиш: