Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Қорамол зотларининг номлари қандай белгиланади?

21/Dekabr/2024 05:31
  1732

Зотлар классификацияси уни яратилишда молларнинг қандай белги ва хусусиятлари асос бўлганлигига қараб фарқланади. Бу бир неча юз йилликлар давомида ўзгара борган. Жумладан, ўтган асрда зотларнинг классификацияси уларнинг географик принципларига караб тузилган. Кейинчалик янада оддийроқ қилиб, молларнинг маҳсулдорлик характери, морфологик ва бошка белгилари асос қилиб олинди. Шунинг билан биргаликда зот урчитиладиган минтакднинг табиий-географик шароитига эътибор берилган.

Ҳозиргача мавжуд бўлган зотларнинг кўпчилиги яратилган мамлакат номи билан аталган. Мисол учун, олатов зоти Қирғизистон ва Қозоғистон оралиғидаги Олатов тоғи билан аталган. Худди, шунингдек, Қозоғистоннинг Авлиёота (олдинги Жамбул) вилоятида яратилган авлиёота зоти. Голланд, швиц, ярослав, герефорд, санта-гертруда зотлари ўзлари яратилган минтақа ёки юрти номи билан аталган. Ёки Ўзбекистоннинг зебусимон қорамолларидан  қурама хили яратилган минтақасидаги Курама тоғлари номи билан юритилган.

Зотнинг бошқа бир классификациясида географик номи ёнига зотга хос бўлган молнинг туси-ранги кўшиб айтилган. Мисол учун, Украинада яратилган ва кўкиш рангда бўлган моллар “Украина кул ранг” номини олган. Ёки Украинанинг чўл минтақасида яратилган қизил тусли моллар “Қизил чўл” номини олган. Шулар жумласига, Литва кизил, Латвия кўнғир, Эстония кора-ола ва бошқаларни киритиш мумкин. Кейинчалик мутахассис ва олимлар томонидан зотнинг классификацияси ўзгартира борилди. Узоқ вақт давомида Зеттегаснинг таклифига кўра, зотларнинг классификацияси улар яратилган наслчилик ишининг салмоғига қараб белгиланди. Жумладан, қорамол зотлари қуйидагиларга бўлинади: маданий зотлар, махаллий ва оралиқ зотлари. Қорамол зотлари такомиллаша борган сари уларнинг классификациясига ҳам аниқлик киритилди. Рус олимлари М.И.Придорогин ва П.Н.Кулешовлар молларнинг маҳсулдорлик йўналишини ҳисобга олган ҳолда зот классификациясини янада аниқлаштиришди.

М.И.Придорогиннинг классификацияси бўйича, қорамол зотлари сут йўналишдагиларга, қўш маҳсулдорлик йўналишдагиларга (гўшт-сут, сут-гўшт-ишчи, гўшт-ишчи), гўштдор ҳамда ишчи йўналишдагиларга ажратилган. Унга қўшимча қилиб, сут йўналишдаги зотларни яратиш географик шароитига қараб бўлган.

П.Н.Кулешов жами зотларни уч гуруҳга ажратган. Булар серсут, ишчи ва гўштдор қорамол зотлари. Олим ўз навбатида серсут зотларни яна хам кичик гурухларга бўлиб юборган. Жумладан, йирик зотлар, шимолий майда зотлар ва тоғ зотларига ажратган. Шунингдек, ишчи мол зотларини икки гуруҳга — тоғ ҳамда чўл зотларига ажратган.

Бора-бора қорамолчиликнинг ҳар хил минтақаларга кенг тарқалиши билан зотнинг классификацияси хам ўзгарди. Зеро, уларни маҳсулдорлик йўналиши хамда географик келиб чиқиши бўйича аташ нокулайлик яратди. Шуни ҳисобга олиб, барча зотдаги корамолларнинг маҳсулдорлигини эътиборга олган холда улар уч катга гурухга бўлиб ўрганилмоқца: сут йўналишида, қўш махсулдорлик (сут-гўшт, гўшт-сут) ва гўштдор йўналишдагилар. Ҳозирги корамолчилик фанида зотларнинг ушбу келтирилган классификацияси қабул қилинган.

Манба:   Носиров У.Н.(2001). Қорамолчилик

Улашиш: