Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Тувакларда мевали дарахтлар ўстириб боғ қилишга нима дейсиз?

23/Dekabr/2024 02:22
  2794

Тувакларда мевали дарахтларни ўстириш ва улар билан мевали боғлар яратиш, улардан кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш ҳозирги замонда актуал масалалардан бўлиб қолди. Хитой Халқ Республикасини Шинжон вилоятида бу масала бўйича анча ижобий ишлар қилинган экан. Жумладан тувакларда мевали кўчатларни экиб, улар маълум ёшга етганда (ҳосилга кирганда) улар билан мева боғлар яратиш, бу усулда барпо этилган боғ экилган й илига ҳосил бера болайди. Бу усулда барча турдаги мевали боғларни барпо қилиш мумкин. Гилос, шафтоли, ўрик туридаги мевалардан бир йил давомида бир нечта маротаба ҳосил олиш мумкин, бунда иссикхоналардан ва совутгичлардан фойдаланилади. Юқороида қайд этилган мева дарахтлари экилган тувакларни турига ва ҳосилини пишириш мудатига қараб, иссиқхоналарга жойлаштирилади ва уларни ўсиб ривожланишига шароит яратилади. Ҳосил етилиб пишгандан сўнг маълум вақт ўтказиб ва кейинги ҳосилни қайси муддатга етиштириш лозимлигини ҳисоб қилган ҳолда уларни махсус совутгичларга жойлаштирилади (суъний равишда мажбурий тинув даври ўтказилади) совитгичлардан чиқазгандан сўнг уларга етарли шароит яратиб (лозим бўлса иссиқхоналарга олиб кириб) ўстириш давом этади ва ҳосил етилишини таъмин этилади. Албатта бу жараёнлар маълум ҳаражат ва меҳнатни талаб этади, шунинг учун (эрта пишар) қисқа муддатда пишиб етиладиган навларни танлаш лозим. Жумладан Хитой мутахассислар таъкидлаши бўйича гилосдан бир йил давомида 3 маротаба, ўрикдан 2 маротаба, шафтолидан 2 маротаба ҳосил олиш мумкин. Бошқа мева турларини пишиб етилиш даври анча кўп вақтни олишни ҳисобга олсак, улардан 2 маротаба ҳосил олиш анча мураккаб, лекин уларни ҳам иссиқхоналарда етиштириб, ҳосилдорликни анча эрта муддатларда пишириб етказиш мумкин. Тувакларда экилган мева дарахтларни биноларда ҳам парваришлаш мумкин, уларни шифохона, болалар боғчаси, мактаблар, лицейлар ва ҳоказо биноларда ўстириб ҳам дизайн сифатида ва шу билан бирга (оригинал кўринишга эканлигини ҳисобга олсак) маълум миқдорда ходимлар ўз қўллари билан экологик тоза сифатли маҳсулот етиштиришади. Тувакларда боғ яратишни яна бир афзаллиги шундан иборатки, маълум майдонга тувакларни жойлаштириш миқдори кўп бўлишини ҳисобга олсак, ҳозирги замондаги энг интенсив боғларда бир гектарда пакана бўйли дарахтларни жойлаштириш 3000-3500 дона ташкил қилади. Бир гектар ер майдонига туваклардан 20000-30000 донагача жойлаштириш мумкин, бу ўз-ўзидан кўриниб турибдики тувакларни ҳосилдорлик потенциали анча юқори. Тувакларда барпо қилинган боғларни Хитойликлар ҳаракатдаги боғ аташар экан, чунки зарурат бўлганда уларни бир жойдан иккинчи жойга ўсиб ривожланишига таъсир этмаган ҳолда ўзлаштириш мумкин. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда БУ ва ВИТИ Марказий тажриба участкасида биз ҳам кичкина шундай боғ барпо қилдик, ҳозирча тувакларни 2 хил ҳажмлигидан фойдаландик (20 л. в 40 л.) Экишда қуйидаги турдаги мевали кўчатлардан фойдаландик - олма (6 нав), нок (3 нав), олхўри (3 нав), гилос (5 нав). Келажакда бизларни шароитимизда етиштириш учун уларга махсус агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш, юқори ва сифатли экологик тоза маҳсулот олиш устида изланишлар олиб боряпмиз.

А.А. Арипов,

Р.Р.Шредер номли боғдорчилик,

узумчилик ва виночилик

илмий-текшириш институти

Улашиш: