Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ернинг яхши ёки ёмонлигини аниқлаш. Боболаримиз тавсиялари

23/Dekabr/2024 01:13
  1316

Ерга ёмғир ёққанда ер ёрилмаса, бу ернинг яхшилигига далилдир. Агар ерда турли хил гиёҳлар гуркираб ўсган бўлса, бу ернинг тоза эканлигига далолат қилади. Агар у ерда ҳар хил гиёҳлар ўсган бўлсаю, бироқ тик турмаса, нимжон бўлса, бир-бирига суяниб ўралиб ўсса, бу ернинг ёмонлигига далилдир.

Қўшимча:

Ранги қора ёки сариққа мойил бўлган, бир неча бармоқ чуқурликда нами бўлган, қўл билан сиққанда юмалоқ бўлиб қоладиган, бармоқ учи билан нуқиганда уқаланиб кетадиган тупроқ биринчи даражадаги маҳсулдор тупроқдир.

Бунинг аксича, қисмлари бир-бирига ёпишмайдиган ёки ортиқча ёпишиб кетадиган ёхуд қуригандан кейин ўз-ўзидан уқаланиб кетаверадиган, ёмғир ёққандан кейин экин асбоблар (масалан, кетмон ва бел)га ёпишиб қоладиган, одам ва ҳайвонлар оёғига илашиб олиб, танвиш етказадиган тупроқ экин учун соз тупроқ эмас, чунки бундай ер ҳайдалгандан кейин катта-катта кесаклар ҳосил қилади ва уларни осонликча майдалаб бўлмайди.

Ёмғир ёққандан кейин нам ер остида қанча кўп туришига қараб ер кучли ёки кучсиз эканлиги маълум бўлади. (Нами) тез қуриб қоладиган, тиш остида майда қумлар каби тез уқаланиб кетадиган ер, қумли ердир.

Манба: Зироатнома асари

Улашиш: