Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Лимонда озуқа моддаларининг етишмаслиги белгилари

22/Dekabr/2024 21:00
  1371

Азот ёки фосфор баргларнинг барчаси оч-яшил ёки сарғиш-яшил тус олади, дарахт ўсиши секинлашади, ҳосил камаяди. Азот етишмаслиги географик тарқалиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди.

Калий мевалар кичик, уларнинг қобиғи юпка ва ғайриоддий силлик бўлиб қолади.

Кальций бошқа ташқи белгилар мавжуд бўлмаган ҳолда, дарахт ўсиши жуда секинлашади ва ҳосил камаяди.

Мис ёш новдалар керагидан ортик узайиб, барглар катталашиб кетади; пояда елим ҳосил бўлиши ва новдалар учидан бошлаб нобуд бўлиши мумкин. Касалликларга қарши экинга таркибида мис бўлган фунгицидлар пуркаладиган жойларда мис етишмаслиги кузатилмайди.

Темир аввал ёш, кейин бошқа баргларда яққол хлороз кузатилади – барглар оч-яшил ёки сарик, барг томирлари эса тўқ-яшил тус олади. Темир етишмаслиги дарахт илдизи сув остида қолиб, шикастланганида, нематодалар билан зарарланганида ёки экин мис билан заҳарланганида юзага чиқади. Дарахтлар нейтрал ёки ишқорий тупроқларга кўра нордон тупроқларда темирни яхшироқ ўзлаштиради. Темир етишмаслигининг олдини олиш ёки бунинг салбий оқибатларини йўқотиш учун тупроққа темир хелати солинади.

Магний етишмаслиги қумоқ тупроқларда тез-тез учрайди. Бу осон аниқланади баргларда, олдин четларидан бошлаб, хлороз ривожланади ва баргларнинг кўп қисмини эгаллайди, фақат барг асосида дельта шаклли яшил қисми сақланади.

Марганец барглар томирлари яшил рангини сқлаб қолади, аммо улар орасидаги тўқималарда чипор доғлар ҳосил бўлади.

Молибден етишмаслиги нордон тупроқларда учрайди, бунда каттароқ баргларнинг ҳар икки тарафида томирлари ораларида хира-сариқ, катта доғлар ҳосил бўлади. Бор етишмаслиги: яққол ва характерли белгилари – мевалар кичик, қаттиқ, қобиғи калин бўлиб қолиши, шаклини йўқотиши ва баъзан қобиғида елим ҳосил бўлишидир.

Олтингугурт етишмаслиги кам кузатилади; унинг белгилари азот етишмаслигиники билан бир хил, аммо улар фақат ёш баргларда учрайди.

Рух етишмаслиги тарқалиши бўйича азот етишмаслигидан кейинги ўринни эгаллайди. Бунда (аввал ёш) баргларда хлороз ҳосил бўлади, барглар кичик ва новда бўғин оралари калта бўлиб қолади. Хлороз томир ораларида тарқалади, барглар жуда оч-яшил бўлиб қолади. Сурункали рух етишмаслиги новда ва шохлар нобуд бўлишига олиб келади.

Бор заҳарлилиги. Барглар учидан бошлаб сарғаяди, кейин сарғайиш барг четлари орқали пастки қисмларига таркалади. Зарарланган тўқималар кейинроқ нобуд бўлади. Зарарланган баргларнинг остки томонида елим ҳосил бўлади. Тупроқ таркибидаги ортиқча бор экинни яхшилаб суғорганда ёки кучли ёмғир ёққанда ювилиб, чиқиб кетади.

Юқорида кўрсатилган барча элементлар етишмаслигининг олдини олиш ёки етишмасликни даволаш учун, тупроқ нордонлигини тартибга солган ҳолда, тегишли элементларни тупроққа киритиш ёки уларнинг эритмаларини баргларга пуркаш лозим.

Р.Абдуллаев

Улашиш: