Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Турли хил тупроқ шартларида картошкани ўғитлаш

21/Dekabr/2024 10:30
  1331

Картошка ўсимлиги асосий озиқа элеметларга ўта талабчан. Республикамизда асосан картошка икки муддатда, яъни эртаги ва кечки муддатда экилади.

Эртаги муддатда экилган картошкани ўғитлаш

Бўз тупроқда картошка етиштирилганда гектарига соф ҳолда 220 кг азот, 170 кг фосфор, 115 кг калий бериш керак, тук ҳолатда қуйидагича бўлади: сульфат аммоний – 1047 кг ёки карбамид – 478 кг, аммофос – 370 кг, калий хлор – 230 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда фосфорли ўғитнинг 75 фоизи, калийнинг жамини бериш керак. Қолган 25% фосфор, 20-25% азотни экиш билан бериш тавсия этилади.

Биринчи озиқлантиришда азотнинг 30–35 фоизи, туганаклар тўлиқ униб чиққан даврида берилади. Иккинчи озиқлантиришда азотнинг қолган қисми эса қийғос шоналашда берган маъқул.

Ўтлоқи, ўтлоки ботқоқ тупрокларда картошка етиштирилганда эса 180 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий бериш тавсия этилади. Тук ҳолатда қуйидагича бўлади: сульфат аммоний – 858 кг ёки карбамид – 392 кг, аммофос – 326 кг, калий хлор 200 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда аммофос ўғитининг 75 фоизи – 244 кг, калийни жамини бериш керак. Қолган 25% фосфор, 20–25% азотни экиш билан бериш тавсия этилади.

Биринчи озиқлантириш азотни 30–35%, туганаклар тўлиқ униб чиққан даврида берилади. Иккинчи озиқлантириш азотнинг 50 фоизи эса қийғос шоналашда берган маъқул.

Кучсиз шўрланган, ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда етиштирилганда эса 200 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий бериш керак. Тук ҳолатда ўғитлар қуйидагича бўлади: азотли ўғитлардан сульфат аммоний – 952 кг ёки карбамид – 434 кг, фосфорли ўғитдан аммофос – 326 кг, калий хлор – 200 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда аммофос ўғитининг 75 фоизи, яъни 244 кг, калий хлорнинг жамини бериш керак. Қолган 25% фосфор, 20–25% азотни экиш билан бериш тавсия этилади.

Биринчи озиқлантириш азотни 30–35 %, туганаклар тўлиқ униб чиққан даврида берилади. Иккинчи озиқлантириш азотнинг қолган қисми эса қийғос шоналашда берган маъқул.

Шўрланмаган ерларда азот ўғитларидан сульфат аммоний, калий ўғитларидан эса сульфат калий ўғитларини бериш тавсия этилади. Агар ер шўрланган бўлса, азот ўғитини аммиак селитраси ҳолида берган маъқул. Калий ўрнига суғоришда шарбат усулидан фойдаланиш яхши натижа беради.

Кечки муддатда экилган картошкани ўғитлаш

Ўғитларни бериш муддати – кечки картошка асосан такрорий экин сифатида эртаги экинлардан ёки буғдойдан сўнг экилади.

Бўз тупроқларда етиштирилганда гектарига соф ҳолда 250 кг азот, 180 кг фосфор, 125 кг калий бериш керак. Тук ҳолатда қуйидагича бўлади; сульфат аммоний – 1190 кг ёки карбамид – 544 кг, аммофос – 392 кг, калий хлор – 250 кг.

Ерга асосий ишлов олдидан калийнинг жами, фосфорнинг 75 фоизини бериш тавсия қилинади.

Биринчи озиқлантиришда қолган 25% фосфор, 50% азот билан туганаклар тўлиқ униб чиққанда биринчи комплекс ишловда бериш тавсия этилади. Иккинчи озиқлантириш қолган азот, калий картошкани қийғос шоналаш даврида ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда эса 200 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий бериш тавсия этилади.

Тук ҳолатда ўғитлар қуйидагича бўлади: азотли ўғитдан сульфат аммоний – 952 кг ёки карбамид – 434 кг, фосфорли ўғитдан аммофос – 348 кг, калий хлор 200 кг.

Ерга асосий ишлов олдидан калийнинг жами, фосфорнинг 75 фоизини бериш тавсия қилинади.

Биринчи озиқлантириш қолган 25% фосфор, 50% азот билан туганаклар тўлиқ униб чиққанда биринчи комплекс ишловда бериш тавсия этилади. Иккинчи озиқлантириш қолган 50 % азот картошкани қийғос шоналаш даврида ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Кучсиз шўрланган, тақир, ўтлоқи тақир тупроқларда етиштирилганда эса гектарига 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий бериш керак.

Тук ҳолатда ўғитлар қуйидагича бўлади: азотли ўғит сульфат аммоний - 1048 кг ёки карбамид – 478 кг,фосфорли ўғит аммофос – 348 кг, калий хлор – 200 кг.

Ерга асосий ишлов олдидан калийнинг жами, фосфорнинг 75 фоизини бериш тавсия қилинади.

Биринчи озиқлантириш қолган 25% фосфор, 50% азот билан туганаклар тўлиқ униб чиққанда биринчи комплекс ишловда бериш тавсия этилади. Иккинчи озиқлантириш қолган 50 % азот картошка қийғос шоналаш даврида ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.

Микробиолигик ўғитлар (Fosstim, Serhocil-300 л/га, биоазот 4 л/га)

Қадимдан суғориб келинаётган бўз тупроқларда картошка етиштирилганда 50% минерал ўғитлар қисқартириб гектарига соф ҳолда 100 кг азот, 75кг фосфор, 50 кг калий ва микробиологик ўғитлардан (Fosstim, Serhosil ва биоазот 4л/га) бериш тавсия этилади. Тук ҳолатда минерал ўғитлар қуйдагича бўлади: азотли ўғит – сульфат аммоний 476 кг ёки карбамид 218 кг, фосфорли ўғит – аммофос 163 кг ва калий хлор 100 кг.

Картошка етиштиришда ўғитларни қўллаш муддати, яъни фосфор ва калийнинг 75 фоизи экинни экишдан олдин берилади. Уруғлик картошка туганаклари экишдан олдин Fosstimда ивитилади.

Биринчи озиқлантириш: ўсимликларни ялпи униб чиққандан сўнг фосфор, калийнинг қолган 25 фоизи, азотнинг 50 фоизи, Serhosil препарати пуркалади, биоазот 2 л/га ҳисобида суғориш суви орқали берилади.

Иккинчи озиқлантириш: ўсимлик қийғос шоналаш даврида азотни қолган қисми, Serhosil препарати пуркалади ва биоазот 2 л/га ҳисобида суғориш суви орқали берилади.

Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришда юқоридаги тавсияларга амал қилиш ҳосилдорликнинг кўпайиши, ҳосил сифати яхшиланишига олиб келади.

Р.Ҳакимов, Ф.Расулов

Улашиш: