Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидорда фитофтора касаллиги

21/Dekabr/2024 08:59
  1362

Касаллик белгилари: Зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади.

Касалликнинг ривожланиш шароитлари: Касалликни қўзғатувчи замбуруғ ўзи чиққан ва томорқаларда етиштириладиган картошка ва помидорда, шунингдек итузумгулдошлар оиласига мансуб бегона ўтларда сақланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига салқин ва нам об-ҳаво қулай имконият яратади.

Курашиш чоралари: Мазкур касалликка қарши фунгицидлар пуркаш ва касалликнинг авж олишини башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш унга қарши курашнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Помидорни картошкадан сўнг ёки картошка билан ёнма-ён етиштириш тавсия этилмайди, чунки картошка ўсимлиги кўпинча мазкур касаллик кқўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади.

Улашиш: