Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Парранда касалликларини олдини олиш

21/Dekabr/2024 08:03
  1468

Жўжа ва товуқларни касалликлардан ҳимоя қилиш учун қуйида келтирилган режа асосида эмлаш мақсадга мувофиқдир.

Вакциналар Вакциналаш вақти ва меъёри
1. Марека 1 кунлигида мускул орасига
2. Гамборо 7–8 кунлигида сув билан
3. Ла-Сота 14 кунлигида бурнига 2 томчи
4. Гамборо 17–18 кунлигида сув билан
5. ИБК-НБ 35 кунлигида бурнига 2 томчи
6. Сальмонеллёз 43 кунлигида оғзига 5 томчи
7. ИЛТ 45 кунлигида кўзига 1 томчи
8. ИБК-НБ 65 кунлигида бурнига 2 томчи
9. ИЛТ 80 кунлигида кўзига 1 томчи
10. ИБК-НБ 90 кунлигида бурнига 2 томчи
11. Сальмонеллёз 105 кунлигида оғиз-бурнига 5 томчи
12. Парранда чечаги 115 кунлигида қаноти остига
13. ССЯ 115 кунлигида мускул орасига

Жўжаларга дастлабки кундан бошлаб А, Д, Е, С ва В гуруҳига кирувчи витаминларни меъёридаги миқдорларда бериб борилиши, кўпчилик юқумсиз касалликларнинг олдини олиб, жониворларни соғлом ўсиб-етилишида муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, паррандалар озуқасига турли микро ва макроэлементлар ҳамда бошқа қўшимчаларнинг бериб борилиши ҳам мақсадга мувофиқдир.

Паррандаларни озиқлантиришда 1 бош паррандага сарф қилинадиган комбикорма миқдори:

Ёши, кунлик Кунлик меъёр, граммларда
1–4 11
5–21 17
22–56 41
57–112 70
113–133 90
134–160 120

Ғоз ва ўрдакларни сақлашда юқоридагилардан ташқари уларнинг чўмилиши учун ҳавза бўлиши керак. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари сақланаётган оғилхоналарга паррандаларни (товуқ, ўрдак, ғоз) киришига йўл қўймаслик зарур.

Улашиш: