Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Наслли моллар парваришида атроф-муҳит шартлари

22/Dekabr/2024 20:35
  1291

Ҳаво ҳарорати чорва моллари организмидаги модда алмашинувига катта таъсир кўрсатади. Ҳаво ҳарорати қанча паст бўлса, ҳайвонлар тана ҳароратини мўътадил сақлаб туриш учун шунча кўпроқ озуқа сарфлайди. Ҳарорат, намлик ва ҳаво ҳайвонларнинг иссиқлик регуляцияси, шунингдек, уларнинг маҳсулдорлиги ва озуқа сарфига ҳам катта таъсир кўрсатади. 

Намлик ва ҳаво ҳаракати ҳарорат таъсирини кучайтиради ёки аксинча заифлаштиради. Юқори маҳсулдор ҳайвонлар бинодаги ҳарорат, намлик режимининг ўзгаришига кам маҳсулдор ҳайвонларга нисбатан таъсирчанроқ бўлади. Четдан келтирилган қорамолларда ёз ойлари ҳаво ҳароратининг меъёрдан ошиши уларда иштаҳа бўғилишига, озуқа сарфининг пасайишига, вазни камайиши ва йилига сут миқдори 200–300 кг. гача пасайишига сабаб бўлади, баъзи ҳолларда ҳарорат 40 °С дан ошганда қуёш уриб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Қиш даврда молхонада ҳаво ҳарорати ўртача +12–14, бузоқхонада +15–20, ёз ойларида эса 25–30 оС бўлиши мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ёз ойлари молларни чўмилтириш, молхоналарда шамоллатиш ускуналаридан фойдаланиш зарур. Жазирама иссиқ пайтлари молларни усти очиқ майдонларда сақламаслик тавсия этилади. Сутдор қорамолчиликда ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиб, қабул қилинган кун тартибига қатъий риоя қилиб, юқоридаги зоотехникавий тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, чорва молларидан маҳсулот ишлаб чиқаришни 20–30 % ошириш имконини беради. 


Улашиш: