Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Помидорда кальций танқислиги...

22/Dekabr/2024 02:54
  1454

Кальций муҳим микроэлемент саналади. У ўсимликнинг ҳужайра девори ва тўқималарини мустаҳкамлайди. У яна инфекциялар, совуқ уриши ва бошқа зарарланишдан ҳимоялайди. Кальций етишмаслиги натижасида ўсимлик яхши ўсмайди, кучли етишмаслигида эса ўсимликларнинг юқори барглари буралиб, оч-яшил тус олади, ниҳолларнинг ривожланиши секинлашади, ёш баргларда некроз доғлар пайдо бўлади, ўсимлик ва мева тўқималари юмшайди. Натижада меваларни пишиб етилиши ва сақлаш даврида чириб кетишига олиб келади. Бу ҳолатнинг олдини олиш учун энг аввало ўсимлик кальцийни тупроқдан қандай олишини билиш керак. Помидор уни илдиз орқали сувдан олади ва уни барглар ҳамда мевага етказади.

Кальций танқислигининг олдини олишнинг халқона ва кимёвий усуллари мавжуд. Масалан, кўпчилик кўчатни экишдан аввал тухум пўстлоғини ҳам солади. Бу усул самарали бўлсада, унинг камчилиги ҳам бор. Аввало пўстлоқ секин чириши натижасида кальций ҳам секин ва кам миқдорда ажралади. Бу эса ҳар доим ҳам кутилган натижани бермайди.

Яна бир халқона усулда 1 литр сувга 1 стакан сут аралаштириб ҳар 15 кунда шу аралашма билан суғориш тавсия этилади.

Бундан ташқари турли суюқ дорилар ҳам ишлаб чиқарилганки, сиз кўнглингиз чопганини қўллашингиз мумкин.

Улашиш: