Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ясмиқ (чечевица) етиштириш бўйича тавсиялар

22/Dekabr/2024 08:42
  1437

Ясмиқ – дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик донли ўтсимон ўсимлик туркуми, дон экини. Ясмиқнинг илдизи ўқилдиз, бўйи 60–70 см. Меваси дуккак, уруғи юмалоқ, сариқ, пушти, яшил, жигарранг. 1000 дона уруғи вазни 20–65 г. Уруғи таркибида 2,3–3,2% оқсил, 0,6–2,1% ёғ, 47–70% крахмал, 2,3–4,4% кул, 2,4–4,9% клетчатка, шунингдек, витаминлар бор. Ясмиқ дони, умуман кўк массаси, тўпони чорва моллари учун қимматли озуқа ҳисобланади. Ясмиқ баҳори, иссиқсевар, намсевар, қисқа кун ва узун кун ўсимлиги. Уруғи 4–5 °С да 8–10 кунда униб чиқади. Навига қараб ўсув даври 80–120 кун. Қисқа муддатли совуқларга чидамли. Ҳосилдорлиги 20–22 ц/га.

Ä°lgili resim

Дармон, Олтин дон навлари экиш учун тавсия этилган. 

Бир хил ўлчамли, тўла етилган, шикастланмаган уруғлар экилади.

 Ясмиқ кузги дон экинларидан ва чопиқ қилинадиган экинлардан кейин экилади. Дала ўтмишдош экинларнинг қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланиб, ер 25–27 см чуқурликда юмшатилади ва текисланади.

Кузги дон экинлари билан бир вақтда экилади. Бу ўртача октябрь ойига тўғри келади. Суғориладиган ерларда ёппасига қаторлаб, қатор ораси 15 см қилиб экилади.Экиш чуқурлиги 3–5 см. 10 сотих майдонга 6–9 кг уруғлик сарфланади.

Ягана қилинмайди. Суғориладиган шароитда шоналашгача 1–2 марта, шоналаш-гуллаш даврида 2 марта суғорилади. Суғориш учун жўяклар олинади, ораси 60 см бўлади.

 Ўтмишдош экинга гўнг солинади. Талаб қилинса 10 сотих майдонга 3–5 кг соф модда ҳисобида азот, 4–6 кг фосфор, 2–3 кг калий сепилади. Ер тайёрлаш вақтида фосфор ва калий сепилади. Азотли ўғит амал даврида сепилади.

 Дон олиш учун дуккакнинг 50% етилганда ҳосил йиғиб олинади.

 
Улашиш: