Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ўсимликларни турли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда камхарж воситалар

20/Sentabr/2024 03:50
  1067

Тажрибали деҳқонларимиз ўсимликларни турли зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қуйидаги усулларни тавсия қилишмоқда:

1. Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашишнинг камчиқим ва табиий усули

300 гр отқулоқ илдизи майдаланиб, 10л иссиқ сувга солинади ва уч соат давомида дамланади. Шундан сўнг тайёр бўлган эритмани  ўсимликларда учрайдиган  кўпгина зараркунанда ҳашаротларга карши ишлатиш мумкин. Меъёри ва сепиш вақтини зарарланиш даражасига қараб ўзингиз белгилайсиз.

2. Атиргулни уншудринги, занг ва доғлардан халос қилувчи супер восита

Ҳар қандай ўсимлик касаллигини енгиш мумкин. Бунда камхарж, табиий воситалар самарали саналади. Жумладан, истеъмол содаси кўмагида уншудрингдан халос бўлиш мумкин. Демак, атиргулда уншудринг, занг аломатлари пайдо бўлса, 1ош қошиқ истеъмол содаси, 1 чой қошиқ идиш ювадиган гель, 1ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 дона аспирин таблеткаси ва 1 литр сув оласиз. Оз миқдордаги сувда аспиринни эритгач, унга қолган маҳсулотлар солинади. Ҳосил бўлган эритма билан атиргулга ҳар 7-10 кунда ишлов берилади.


Улашиш: