Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Картошкада учрайдиган фузариоз касаллигидан қутулиш мумкинми?

22/Dekabr/2024 14:38
  1337

Мазкур касаллик картошкада кенг тарқалган бўлиб, энг аввало ўсимликнинг илдиз тизимини зарарлайди ва бу орқали ўсимликнинг сув билан таъминланишига тўсиқ бўлади. Бу касалликни енгиш қийин, негаки уни қўзғатувчи Fusarium oxsysporum Schl  тупроқда узоқ йиллар яшириниб ётади. Шунга қарамай ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш чоралари мавжуд. 

Касалликнинг илк аломати баргларнинг сарғайиши бўлиб, вақт ўтиб барглар бужмайиб, ётиб қолади. Касалликнинг бошида аломатлар ўсимликнинг қуйи қисмида кузатилади ва у секин-аста юқорилаб боради. Касаллик тез ривожланади. Айниқса иссиқ ва нам иқлимда бу жараён тезлашади. Ўсимлик 1-2 кун ичида ётиб қолади. Шунинг учун уруғликни харид қилаётганда унинг фузариозга чидамлилиги ҳақида сотувчидан албатта сўранг. Шунингдек уруғга фунгицид билан ишлов бериш ҳам унинг касалликка қарши иммунитетини оширади.

Унутманг, картошкани аввал бу касаллик билан зарарланган ерга экманг. Бегона ўтларни назорат қилинг. Ён-атрофдаги ўсимликларда касаллик аломатлари сезилса, уларни дарҳол йўқ қилинг. 

Картошкани азот билан ҳаддан ортиқ озиқлантирманг, бу тадбир касалликка чалиниш эҳтимолини оширади. Меъёрдан ортиқ суғорманг. Бу ишни кун бошида амалга оширинг, шунда ўсимлик кечки совуққа қадар қуришга улгуради.    

Манба: agroxxi.ru
Улашиш: