Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Cидерат экинлар нима?

21/Dekabr/2024 08:36
  1868

Тупроқ  унумдорлигини оширишнинг йўллари кўп ва сидерат экинлар бунда энг мақбули саналади.  Яшил  ўғитлар тупроқни органик моддалар ҳамда азот билан бойитиш мақсадида экилади. Бу турдаги экинлар тупроқни органик ўғитлар билан бойитишда иқтисодий жиҳатдан  фойдали ва экологик хавфсиз манба ҳисобланади. Улар тупроқ хоссаси, тупроқдаги микроорганизмлар фаолиятини тубдан яхшилайди, эрозия ва шўрланишнинг олдини олиб, маҳсулот сифатини оширади. Сидерат экинлар экишнинг самарадорлиги гўнгнинг таъсир кучига яқин. Бу турдаги  экинларнинг яшил массаси азот, оқсил, крахмал, қанд ва турли микроунсурларга бой.   Ҳар қандай ўсимлик илдизида ўзига хос туганак бактериялар шакллланиб, улар ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Аммо  сидератлар ўз вақтида йиғиштириб олинмай ерда керагидан кўп туриб қолса, унинг дағаллашган пояси тупроқ тагида яхши чиримасдан вирусли ва замбуруғли касалликлар манбаига айланади. Сидерат ўсимлик қоплаган ер ағдарилгач, яшил масса тупроқни азот билан ҳаддан ортиқ тўйинтириб юбориши мумкин. Оқибатда кейинги экин уни ҳазм қилолмай, куя бошлайди. Шу сабаб сидерат экинларни донлай бошлагунча кутмаслик керак. Бундай ҳолат юзага келмаслиги учун сидерат экинларни экишдан аввал  қандай ҳосил олиш кўзланаётганини аниқлаш зарур. Шунингдек, экишдан олдин сидерат экинларнинг агротехник хусусиятларини яхши ўрганиш керак. Бу турдаги ўсимликларга жўхори, жавдар, тритикале киради.

Улашиш: