Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Уйда бўлмаганингизда ўсимликларни суғоришни оддий ечими

20/Sentabr/2024 00:46
  1170

Бир гуруҳ хитойлик дизайнерлар сафарга отланганингизда хона гулларини суғоришга мўлжалланган тизим ғоясини тақдим қилишди.

Sanhih- уй эгаси бўлмаганда ўсимликларни доимий тарзда суғориб туришга мўлжалланган ўзгача дизайндаги воронкасифат ирригацион тизим. 

Унинг ишлаш принципи жуда оддий. Сув билан тўлдирилган шиша контейнер, томчилатиб суғориш принципи асосида маълум вақт оралиғида тувакларни суғоради. 

Шиша воронканинг ён томонидаги ўлчов тизими сиз танлаган вақтда қуйиш чизиғини кўрсатади. Қуйи кисмдаги тирқиш ҳаво циркуляцияси учун жавоб беради ва яшил олам вакиллари учун қулай мухит яратади.

1-6.jpg (72 KB)

Ғояни таклиф қилган дизайнерлар гуруҳи: Чэнь Лян, Сюй Менгхуан, Лу Наннан, Ни Лэй, Синь Хуан, Ли Мингван, Ли Вэньфан, Лин Тингжан и Хуан Джунда.

 
Манба: agroxxi.ru
Улашиш: