Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитойлик сармоядорлар Австралия эшакларини кўпайтиришга сармоя киритишга тайёр

18/Dekabr/2024 20:52
  1807

Австралиялик чорвадорлар хитойлик харидорларга эшакларни кўпайтириш ва Хитойга етказиб беришни рад этгач, улар эшак фермаларини Австралияда қуришга карор килишди.

Шимолий Австралия ҳукумати эшак етиштириш ниятида бўлган 50 та Хитой компаниясидан таклиф тушганини маълум қилди. Шунингдек инвесторлар Австралияда эшак гўштини кайта ишловчи завод қуриш истагини хам билдиришган. Хитойда эшак гўштига бўлган талабнинг ортиши сабабли инвесторлар шундай йўл тутишга мажбур бўлишди.

Австралия саноат департаменти ходими Алистир Трир, ҳукумат нега эшакларни кўпайтириш ва экспортини қўлламайди, деган саволга жавобан, бу ҳайвонларнинг ўзини тутиши чорвадорлар учун маълум қийинчиликлар туғдиришини таъкидлади. Шунингдек жаноб Трир “эшак индустриясига” ўзи ҳам ишончсизлик билан қараганини, аммо Хитойга қилинган ташрифлари бу борадаги фикрини ўзгартирганини таъкидлади. 

- Хитойга қилган ташрифларим давомида бу тармоққа талабнинг катталигини, унинг ривожини ва унга тикилган маблағнинг даражасини кўрдим.

Натижада ҳайвончилик бўлими, ҳозирги кунда Кидман тажриба станциясига 20 та ёввойи эшакни келтирди. Олимлар бу қайсар ҳайвонларни тез ва осон кўпайтиришнинг мақбул йўлини қидиришмокда. Бу орада ҳукумат эшак етиштириш саноатининг иқтисодий таҳлилини якунлаб, бу соҳа келгусида йирик шохли ҳайвонларни сиқиб чиқармасмикан деган масалада бош қотирмоқда.

Манба:  www.abc.net.au
Улашиш: