Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Хитойда ёмғир ҳосил қилиш учун мега-тизим яратилмоқда

21/Dekabr/2024 17:38
  1553

Янги қурилмалар қишлоқ хўжалик ерларида намликни ҳосил қилишни таъминлаб бериши керак. 

Хитойда, Тибет платосида ёғингарчиликни йиллик 10 миллиард кубометргача кўпайтириб бериши мумкин бўлган технология синови ўтказилмоқда. 

Хитойни сувга эхтиёжи бор ва шу боисдан муаммони ҳал қилиш учун иқлимни қўлда бошқариш тизимига ҳам ўтишга тайёр. 

Ёмғирни ҳосил қилиш қурилмалари Хитой аэрокосмик илмий-техника корпорацияси (CASC) томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Тибет тоғларида, 620 000 квадрат миль майдонида ёмғир ҳосил қилиш мақсадида ўн минглаб “ёниш камералари”ни қуриш режалаштирилмоқда. Маълумот учун: бу майдон  Испаниядан уч марта катта ҳисобланади.

Камералар, йодли кумушни ҳосил қилиш учун қаттиқ ёқилғи ёқади. Йодли кумуш “музга ўхшаган кристал таркибли (структурали) булут агенти” вазифасини ўтайди.

Камералар Жанубий Осиё муссонлари ўтадиган тик тоғ тизмаларида ўрнатилади. Шамол, яъни юқори кўтариладиган ҳаво оқими ёмғир ҳосил қилиш учун булутга зарраларни йиғади (шимдиради).

Тадқиқот муаллифлари, айни пайитда альп тоғлари ёнбағирларида Тибетда, Синьцзянда ва тажриба учун танлаб олинган бошқа ерларда тест режимида 500 та горелка ишлаётгани ҳақида хабар беришди.

Манба: agroxxi.ru


Улашиш: