Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Нок етиштириш бўйича маълумотлар

21/Dekabr/2024 18:29
  1937

Ноклар, барча турдаги мевали дарахтлар ичида намгарчилиги юқори тупроқли ерларга энг яхши мослашувчи мевали дарахт ҳисобланади, аммо улар унумдор ва намлик туриб қолмайдиган тупроқларда жуда яхши ривожланади. Мева дарахтларининг ичида зараркунанда ҳашаротлар билан боғлик муаммолар нок дарахтида энг кўп учрайди, шу сабабдан нок дарахтлари бошқа дарахтларга нисбатан кўпроқ эътибор талаб қилади.

Нок дарахтлари табиатан жуда катта ва юқорига интилиб ўсадиган дарахтдир, шу сабабдан, уларни ёшлигидан ташқарига очилиб ўсадиган қилиб тарбиялаш керак.

Нок дарахтларининг аксарият турлари ўз-ўзини чанглантириш ҳусусиятига эга бўлмаганликлари сабабли, яхши ҳосил олиш учун бошқа нок навлари билан чанглантирилиши лозим.

Тупроқ шароитига бўлган талаблар. Аксарият нок дарахтлари навлари ва турлари pH даражаси (тупроқдаги водород ионлари миқдори) бироз паст 6.0 ва 6.5 бўлган тупроқларда яхшироқ ривожланади. pH ўлчамидан тупроқни ишқорлилик даражасини аниқлашда фойдаланилади. pH даражаси 7.0 бўлган тупроқлар нейтрал тупроқлар ҳисобланади; ушбу ўлчамдан юқори ҳар қандай даража, ишқорлилиги юқори ва ҳар қандай паст даража кислоталиги паст, ҳисобланади. Тупроқнинг pH кўрсаткичи ва унумдорлик даражасини аниқлаш учун тупроқ анализи натижаларидан фойдаланинг.

Тупроқнинг pH даражаси нок етиштирувчилар учун деярли катта муаммо туғдирмайди, чунки нок дарахти ишқорли юқори ва паст тупроқларда ўсиб-ривожлана олиш ҳусусиятига эгадир. Нок дарахтларига яхши ривожланиши учун енгил (сув ўтказувчанлиги юқори), яъни қумоқ тупроқлар жуда мос келсада, шароитга қараб илиқ ўлкалардаги оғир тупроқларда ҳам ўсаверадилар. Оғир клей (срач) тупроқлар нок дарахтларига яхши тўғри келмайди, лекин бундай тупроқлар таркиби ҳам заруриятга қараб компост ва чириндилар ёрдамида яхшиланиши мумкин. Агар ихтиёрингизда фақат унумдорлиги ва таркиби жуда паст тупроқ бўлса, унда дарахтларни сунъий тарзда кутарилган агар (челларлар) устига экилиши тавсия қилинади.

Нок дарахтлари катта микдорда ўғит талаб килмайди.

Суғоришга бўлган талаблар. Нок дарахтлари бир маромда суғорилса яхши ривожланади ва бу уларнинг меваси қўшалоқ бўлиб қолиши олди ҳам олади. Нок дарахтларидан яхши ҳосил олиш учун суғориладиган сувнинг шўрлик даражаси 900 микросименс/см (µS/cm) дан паст бўлиши тавсия қилинади.

Ўғитлантириш. Ўғитлантириш барча мевали дарахтлар учун муҳим аҳамиятга эга. Нок дарахтлари яхши озиқланувчи дарахт ҳисобланади ва табиатан унумдор тупроқларда одатда улар қўшимча ўғитлар талаб қилмайди. Қўшимча ўғитлар дарахтларнинг ўсиш суратини яхшилайди ва касалликларга чидамлилигини оширади.

Яхши барг ёзган, бироқ кутилган натижадаги ҳосилни бермаётган нок дарахтлари азот, фосфор ва калий каби махсус ўғитларга эхтиёж сезаётган бўлиши мумкин. Бундай холатларда, тупроқда ушбу озиқ моддаларнинг қайси бири етишмаётганлигини тупроқларни лабаратория анилизидан ўтказиш орқали текшириш маслаҳат берилади. 

Нок дарахтларини парваришлаш

Тиним даврида охирида

Калифорния қалқандориси (щитовка) бит (шира) ва кана тухумлари ва қишлаётган нок psylla'сига қарши дарахтларга ёғли аралашма сепинг.

Қуёш нури дарахт ичига яхши кириши ва ортиқча мевани назоратга олиш учун ҳар йили ўтган мавсумда ўсган шохларни 20%га қисқартириб буталанг.

Дарахтларни касалланган (бактериал куйиш касаллиги билан) ва синган шохлардан тозаланг.

Дарахт гуллаган пайтда

Ноклардаги парша ва ун шудринги касалликлари олдини олиш учун дарахт куртаклари яшил ва бинафша ранг босқичларида фунгицидлардан фойдаланинг. Об-ҳаво ёмғирли бўлса ёмғирли мавсум ўтиб кетгунча ҳар 10 кун интервал оралиғида фунгицид сепиб туриш тавсия қилинади. 

Агар кўп мева туккан бўлса, меваларини 15см масофада тоқаланг.

Мавсум бошидаги биринчи суғоришдан олдин ёки куртаклар 10см ўсганда оқиқлантиришни бошланг.

Етилган (тўлиқ ҳосилга кирган) дарахтларни бир мавсумда ҳар бирини  600 грам карбамид билан 6-7 мартага (дозага) бўлиб озиқлантиринг.

Ёзги ўсиш даврида

Ёш кўчатларни ҳар ойда мунтазам равишда бир мавсумда 300 грам карбамид билан 6-7 мартага (дозага) бўлиб озиқлантиринг.

Гул барглар 80% тўкилгандан ёки тўлиқ гуллашдан 16-17 кун ўтиб олма меваҳўрига (қурти) қарши курашишни бошланг. 

Битга (шира) қарши курашинг (агар дарахтларнинг 50% барги буришса ёки уларда битлар кузатилса).

Агар ариқ билан суғорилса ҳар 10 кунда бир марта ёки томчилатиб ҳар 2 кунда бир суғоринг.

Кузги ҳосил даврида

Мева териб олгандан сўнг етилган дарахтларни баҳорги норма билан озқлантириб суғоринг.

Олма меваҳўрини (қурти) назоратга олиш учун боғни ерга тўкилган мевалардан тозаланг.

Олма паршаси пайдо бўлиши олдини олиш учун, кеч куз тўкилган баргларни боғдан чиқаринг ёки плуглаб тупроқ билан кўмиб ташланг.

Барглар 60-70% тўкилгандан замбуруғ касалликларига қарши дарахтларга 3%ли бордо суюқлиги.


Манба: mevazor.uz

Улашиш: