Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Мева теришнинг 10 қоидаси

28/Dekabr/2024 05:41
  1400

1. Маркетинг (Сотиш)

- Йиғиштириб олишдан олдин мевани қаерга сотишни билинг ёки режалаштиринг.

- Энг муҳими, дарахт экишдан олдин етиштирадиган мевангизни қаерда ёки қаерга сотишни билишингиз керак (аниқ режа бўлиши зарур)!

2. Йиғиштириб олишдан олдинги сифат

- Сув – сиз етиштираётган мевага (нави, тури ва турпоққа) териб олишдан олдин ёки териб олиш жараёнида сувнинг қандай таъсири борлигини

ўрганинг; дарахтларингизни стрессга туширмаслигингиз керак; тупроқ намлигини нормада ушлаб туриш керак; ортиқча суғориш дарахт танаси

чириши, парша каби касалликларга сабаб бўлади; боғни бир маромда суғормаслик уни стрессга туширади ва мевалар иккига ажралади (эгизак бўлиб қолади).

- Озуқа – ортиқча азот (N) берманг, бу мева ранги ва ҳажмига таъсир ўтказади.

- Препаратлар – мева егиштириш режангиздан чиқиб кетмаслик учун озуқа ва бошқа кимёвий препаратлардан режа бўйича фойдаланинг.

- Кальций етишмовчилигидан ҳабардор бўлиб туринг; кальций етишмаслиги сабаблари ва унинг ўрнини тўлдиришни билишингиз керак.

3. Боғни тайерлаш

- Йиғим-терим осон бўлиши учун боғни бегона ўтлардан тозаланг (ариқларни кўриш, нарвон яхши ўрнаши ва бошка қулайликлар учун).

- Агар мева сифатига зарар етказиши мумкин бўлган ҳашаротлар бегона ўтлардан дарахтларга ўтадиган ҳолларда, бегона ўтларни тозаламанг.

- Мева териладиган яшиклар, нарвонлар ва бошқа зарур асбоб-ускуналар иш ҳолатида эканлигига амин бўлинг. Уларни мева йиғиштирилишидан олдин боғга олиб келиш керак.

- Фойдаланаётган кимёвий препаратларингиз PHI (ҳосил теришдан неча кун олдин сепилиши керак) ва REI (сепилгандан сўнг неча кундан сўнг боғга кириш мумкинлиги) талабларини билинг.

- Боғ ичи лой бўлиб ҳаракатланиш қийин бўлмаслаги учун ўз вақтида суғориш сувини назорат қилинг.

- Мева терувчи ва терилган мевани назорат қилувчи ишчиларнинг вазифаларини мева теришдан олдин репетиция (такрорланг) қилинг. Мева

терувчиларга терилган ҳар бир мева учун қанча ҳак тўлашингиз мумкинлигини олдиндан режалаштиринг.

4. Мева териш вақтини белгилаш (Қайси вақт?)

- Мевангиз тури ва унинг навлари учун энг қулай териш вақтини белгилашга ёрдам берувчи белгиларни (индикаторларни) ўрганинг.

- Мева теришдан олдин ҳафта кунларини яхшилаб кузатинг.

- Терибоқ сотиладиган навларга нисбатан совуқхонага жойланадиган навларни эртароқ теринг.

5. Мева териш вақти (Куннинг қайси вақтида?)

- Меваларрни кун қизиб улгурмасидан олдин териш керак, одатда бу вақт тушдан кейинги 15:00 ларга туғри келади.

- Агар олмалар музлаган бўлса, лат емаслиги учун уларни қизигандан сўнг (музлашдан қайтгач) теринг!

6. Мева қандай терилиши керак

- Олмаларга ҳудди тухум каби муносабатда бўлиш керк териш жараёнида!

- Бироз кўтаринг ва буранг, баъзида бармоғингизни чўпи устига қўйиш орқали (куч билан ушлаб тортманг!)

- Мева териш учун мўлжалланган махсус ҳалта ёки челаклардан фойдаланинг.

- Нарвонлардан фойдаланинг.

- Мева терувчилар халта ёки челакларга терилган меваларни яшикларга эътиборсиз оғдаришига йўл қўйманг! Агар мевалар яшикларга куч билан

тушаётганини эшитсангиз ёки кўрсангиз ўз вақти чора кўринг!

7. Мева териш жараёнини яхши бошқаринг

- Иш унумли кечиши учун ҳар бир вазифа устида бир маромда ишланг.

Ўзингизга ҳар доим вазифани янада унумлироқ бажариш йўллари бормикан деб талаб қўйинг.

- Мева терувчи сифати – терилаётган меваларга зарар етмаётганлигини текшириб бориш учун текширувчи тайинланг. Меваларга зарар етказаётган терувчилардан ўз вақти воз кечинг.

- Логистикани самарали йўлга қўйинг (боғнинг айни бир блокни териш учун менда етарлича аравалар, нарвонлар, халта ва челаклар, яшиклар, вақт, терувчи ва текширувчилар борми, деган саволларга жавоб топинг).

- Сифат – харидор/совуқхона қабул қила оладиган сифатдаги мева тердираётганингизга ишонч ҳосил қилинг.

- Дарахтларга зарар етказмасдан ишлашга ҳаракат қилинг (трактор ва нарвонлар орқали).

- Мева терувчилар мева билан бирга мева куртакларини узиб олмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.

8. Терилган меваларни кун давомида боғдан бир неча маротаба олиб чиқишни режалаштиринг.

- Бу боғнинг баъзи бурчакларида қолиб кетган яшикларни эсдан чиқармаслик мақсадида.

- Ўғирлик олдини олиш мақсадида.

- Бу яна 9-қоидани уз вақтида бажаришга ёрдам беради.

9. Меваларнинг териб олинган вақтдаги ҳароратини зудлик билан туширишга ҳаракат қилинг

- Меваларнинг териб олинган пайтдаги ҳароратини туширишга қанча кўп вақт сарфланса, уларнинг сифати шунчалик тез бузилади.

- Териб олиниши билан меваларни зудлик билан салқин жойга олинг.

- Сув билан совитиш: салқинга олинган яшиклар устига қонор қоп тушанг ва устидан совуқ сув оқизиб қўйинг.

10. Сифатсиз маҳсулот

- Сифатсиз меваларни анализ қилинг, уларнинг сабабини аниқланг ва ҳашарот ва касалликларга қарши кураш режангизга ўзгартиришлар киритинг.

- Териб олинган ҳосилнинг неча фоизи сифатсиз махсулотдан ташкил топганини аниқланг.

- Сифатсиз махсулот сифатли махсулот билан бирга сақланмаслиги керак.

- Иложи борича сифатсиз маҳсулотлардан ҳам фойда олишга ҳаракат қилинг (шарбат, қуритилган мева, ҳайвонларга ем ва ҳоказо).

Манба: mevazor.uz


Улашиш: