Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Зироатнома: омборхона ҳақидаги фасл

20/Dekabr/2024 18:49
  1187

Омборхона ифлос жойлардан, оғилхоналардан, нам ерлардан, ҳаммом, ошхона ва овқат пишириладиган ерларнинг кули ва қоракуялари тегадиган жойлардан узоқ бўлиши лозим. Омборхона деворининг тупроғи ҳар хил аралашмалардан холи ва оқ бўлиши керак.

Омборхона деворлари лой билан сувалаётган пайтда лойга зайтун баргининг ширасидан ёки унинг кулидан аралаштириб юборилса, сичқоннинг зараридан, шунингдек, бошқа зарарли жониворлар зиёнидан омон бўлади.

Омборхонанинг шарқ, ғарб ва шимол томонларидан шамол кириши учун тешик дераза бўлиши лозим. Унинг жануб томонидан тешик қўйиш яхши эмас, чунки бу томон иссиқ бўлиб, ҳарорат ғаллага зиён қилади.

Манба:

Зироатнома. Тражимон: Маҳмуд Ҳасаний. Тошкент: "Меҳнат", 1991.

Улашиш: