Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Ёнғоқ плантацияларида дарахтларни жойлаштириш схемаси

21/Dekabr/2024 21:25
  1245

Грек ёнғоғининг ҳосилдорлиги унинг шох-шаббасини катталигига боғлиқдир. Унумдор тупроқли суғориладиган ерларда дарахтлар оралиғи 16-18 м, лалми ерларда 12-16 м, тошлоқ ерларда 10-12 м бўлади. Суғорилмайдиган террасаларда дарахтларнинг оралиғи қатор ичида 10-12 м бўлади. Кўчатларни ташқи қияликдан 80 см дан кам бўлмаган масофа қолдириб экилади. Тезпишар ёнғоқ шакллари учун оралиги 8-10 м гача камайтирилиши мумкин (166-100 дарахт/га).

Ҳамма томонга қараб тупроққа ишлов бериладиган текис ва нишабли қияликларда дарахтларни квадрат усулида жойлаштирилади. Қияликка қарама-қарши йўналишда тупроққа ишлов бериладиган жойларда дарахтлар тўғри бурчак қилиб жойлаштирилади.

Ушбу усулда қаторлар оралиғини узунроқ қилиб қолдирадилар, қиялик йўналишида ва қияликка қарама-қарши томонда эса фақат террасалар бўйича дарахтлар оралиғи эътиборга олинади.

Майдондан самаралироқ фойдаланиш учун қаторлар орасига олҳўри, тоғ олча, шафтоли, бодом экилади.

Террасаларда вақтинчали мевали турларни қаторлардаги ёнғоқлар орасига, квадрат усулида жойлаштирилган плантацияларда эса ҳам қатор ичига ҳам қатор орасига экилади.

Грек ёнғоғини шох-шаббасини борган сари ўсиб боришига қараб оралиқда экилган мевали дарахтлар олиб ташланади. Суғориладиган майдонларда биринчи йиллари (кўчатлари экилгандан сўнг) қаторлар орасига бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш мумкиндир.

Манба:

Бутков Е.А. (2009). Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар. Тошкент.

Улашиш: