Харид Қилиш Саватчаси

Жами

Деҳқон бозорларидаги баъзи маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари

21/Dekabr/2024 13:21
  1375

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида 2019 йил 12 февраль ҳолатига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди, деб хабар берди “Халқ сўзи online”.

Қайд этилишича, 1 кг мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да - 53 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм.

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Эски жўва деҳқон бозори»да (45 минг сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (28 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3500 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганчдаги «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (2000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (3500 сўм). Энг арзони Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистондаги «Гулистон деҳқон бозори», Фарғонадаги «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (7000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3000 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Янгибозор деҳқон бозори», Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (16 000 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Жиззах марказий деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Тошкентдаги «Олой деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Манба: www.xs.uz

Улашиш: